Ўзбекистон

"Ўзбек мультфильмларининг халқаро фестиваллардаги иштироки биз учун доим қувонарли ҳодиса"

Режиссёр Азизбек Муҳамедов фестивалдаги таассуротлари билан бўлишди.

"Ўзбек мультфильмларининг халқаро фестиваллардаги иштироки биз учун доим қувонарли ҳодиса"

 

 

Хабарингиз бор, 28 октябрь “Халқаро анимация куни” муносабати билан Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида 29-30 октябрь кунлари “AMEN” (“International Animation Film Festival”) учинчи анъанавий халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтган эди.

 

 

Унда режиссёр Азизбек Муҳамедовнинг “Ғилдиракли уй” ҳамда “Сеҳрли танбур” мультфильмлари иштирок этди. “Ғилдиракли уй” мультипликацион фильми “Энг зўр анимацион фильм” номинациясида фестивалнинг бош соврини “Гран при” билан мукофотланди. “Сеҳрли танбур” мультипликацион фильми эса “Энг зўр бадиий ечим” номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

 

 

Режиссёр фестивалдаги таассуротлари билан ўртоқлашди:

 

— Ўзбек мультфильмларининг халқаро фестиваллардаги иштироки биз учун доим қувонарли ҳодиса. Чунки биз ўзимизнинг фильмларимизни салоҳияти ва сифатини малакали мутахассислар баҳолагандагина аниқ билишимиз мумкин. Фестивалнинг бош соврини билан тақдирланишимизни кутмаган эдик.

Бундай натижаларга эришиш осон бўлгани йўқ, албатта. Бунинг учун фильмларимизнинг яратилишида иштирок этган барча хамкасбларимга, дўстларимга ва устозларимга миннатдорлигимни билдираман.

Миллий маданиятингизни анимация санъати орқали танитишингиз биз учун жудаям қувонарли. Чунки хозирги пайтда замонавий тарзда ишлаб, миллий маданиятини шакллантириш, сақлаб қолиш анча мушкул. Ўзбек анимацияси салоҳияти хозирда етакчи ўринда туриши шунинг учун бўлса керак. Ўзбекистонда ҳам халқаро анимацион фильмлар фестивали ўтказилса жуда хурсанд бўлиб иштирок этардик”.

Қозоғистонлик ҳамкасбларимиз ижодий ҳамкорликда анимацион фильмлар ишлаб чиқариш таклифини беришди. Албатта, бундан хурсанд бўлдик. 

 

 

 

 Аввалроқ "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти қачон ўтказилиши маълум бўлгани, ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этиши ҳамда  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида Хўжа Насриддин ҳақида мултфильм суратга олиниши ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Ўзбек мультфильмларининг халқаро фестиваллардаги иштироки биз учун доим қувонарли ҳодиса" | Zamon.uz