Ўзбекистон

Ўн минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияга юборилади

Россияда патент асосида иш бошлашгача бўлган вақт кўпи билан Ўзбекистонда 18 кун, Россияда 7 кун этиб белгиланган.

Ўн минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияга юборилади

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда хорижга ишга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон фуқароларини Россияда қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Унга кўра, жорий йил сентябрь ойида Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари А.Пудов бошчилигида Қурилиш ва уй-жой хўжалиги, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Роструд, Москва ҳукумати ҳамда “Роскапстрой”, “Нострой”, “Наймикс”, “Альмас-интеграл”, “ПИК Индустрия”, “Ренейссанс Хэви Индастрис”, “Яндекс” каби йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делагациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳаси имзоланган.

– Пилот лойиҳа доирасида 10 минг меҳнат мигранти яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан россияга ишга жалб қилинади. Номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда, – деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Хайрулла Умаров.

Агентлик томонидан Россияда ишлаш истагини билдирган фуқароларга бир қанча қулайликлар яратилган бўлиб, фуқароларга Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, патент олишда талаб этиладиган дактилоскопик рўйхатга ва расмга олиш жараёнлари икки давлат Ички ишлар вазирликлари томонидан Россия томони ускуналари ёрдамида амалга оширилади.

Ушбу жараёнлар, яъни Ўзбекистонда фуқарони танлашдан бошлаб, Россияда патент асосида иш бошлашгача бўлган вақт кўпи билан Ўзбекистонда 18 кун, Россияда 7 кун этиб белгиланган. Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган кўплаб юртдошларимиз учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.

Шунингдек, анжуман давомида агентлик томонидан хорижий давлатларга юборилаётган фуқароларимизни ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш, иш жараёнида қулайликлар яратиш, иш берувчи корхоналар билан қатъий белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, тиббий ва юридик жиҳатдан кўмак бериш каби бир қатор амалий ишлар қилинаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.  

Аввалроқ, меҳнат мигрантларининг Россияга кириши соддалаштирилиши ҳамда Россияда мигрантларга махсус чипли пластик карталар тарқатилиши ҳақида хабар берилганди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўн минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияга юборилади | Zamon.uz