Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Бугун ва эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда — “Ўзгидромет”

 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида нам ҳаво массалари айланиб туради, бунинг ҳисобига Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

 

Қайд этилишича, кечаси совуқ бўлади, ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз куни эса ҳарорат 10-15 даража илиққача кўтарилади.

 

10 ноябрда нам ҳаво массаси шимоли-шарқий томонга қараб ҳаракатланади ва республиканинг марказий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

 

11-13 ноябрда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат ноябрь ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача - 15-18 даража илиққача, жанубда эса 20-21 даража иссиққача кўтарилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда — “Ўзгидромет” | Zamon.uz