Ўзбекистон

“Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти тарафдори Ўзбекистонга олиб келинди

Мазкур шахс интернет тармоғи орқали Сурия давлати ҳудудидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб қоган.

“Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти тарафдори Ўзбекистонга олиб келинди

 

Халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1995 йилда туғилган Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.

 

У ўзининг танишлари билан Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик оқимлар ва халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини унга жойлаб, ўзаро муҳокама қилишган. Шунингдек, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилотига қўшилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлишган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган ҳамда 2018 йилнинг июнь ойида С.С. ва унинг жиноий алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унга нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 

 

Бироқ С.С. ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармасдан, Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида айланма йўллар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларининг бирига борган вақтида ҳибсга олинган.

 

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.