Тувалу ташқи ишлар вазири денгиз ичида нутқ сўзлади
Вазир бу орқали дунё глобал иқлим ўзгаришларига жиддийроқ эътибор қаратишини хоҳлаган.

Қайд этилишича, Саймон Кофе Глазгода ўтаётган иқлим конференциясида тиззасигача сувда туриб чиқиш қилди.
Тувалу иқлим исишидан энг кўп азият чекаётган ҳудудлардан биридир. Оролда денгиз сатҳи кўтарилиб, қуруқ ер камайиб бормоқда.
Аҳоли ичимлик суви учун кўп ҳолларда ёмғирни кутишга мажбур.
Маълумот учун: CОП26 иқлим саммити 31 октябрдан 12 ноябргача Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтади. Шунингдек, Тинч океанидаги иқлим ўзгариши, миграция ва инсон хавфсизлиги мавзуси бўйича дастур саммитнинг иккинчи ҳафтасида бўлиб ўтади.
Давлатлар иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувини амалга ошириш қоидаларини келишишга ҳаракат қилмоқда ва бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгаришига мослашиш режаларини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Глазгодаги иқлим конференциясида муҳим декларация қабул қилингани ҳамда Трамп Байден Глазгода зерикканидан ухлаб қолганлиги ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







