Биткоин нархи 67 000 доллардан ошди ва янги рекорд ўрнатди
Бундан олдин максимал кўрсаткич 64,85 минг доллар эди.

ЖПМорган таҳлилчилари биткоиннинг адолатли қиймати 35 000 долларни ташкил этиши керак деб ҳисоблашади. Улар биринчи криптовалютани олтинга қиёсладилар ва рақамли активлар нархининг ўзгарувчанлиги қимматбаҳо металдан тўрт баравар юқори эканлигини таъкидлади.
Агар биткоин курсидаги тебранишлар икки баравар камайтирилса, буни оқилона деб аташ мумкин, дейди экспертлар.
Биткоин биринчи ва асосий криптовалютадир — яъни регуляторсиз (масалан, марказий банк) ва ҳукумат иштирокисиз ишлайдиган рақамли пул. Унинг бошида валюта учун жавобгар бўлган шахс ёки ташкилот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский криптовалюталарни қонунийлаштиришга вето қўйганди.
Аввалроқ Нью-Йоркнинг янги мэри маошини биткоинда олмоқчилиги ҳамда биткоиннинг нархи 50 минг долларга етгани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева







