Ўзбекистон

Франция ОАВ Ўзбекистон бозорида ишлаётган француз компаниялари ҳақида ёзмоқда

"Veolia" компанияси сув таъминоти ва канализация тармоғини биргаликда бошқариш бўйича иккита шартнома имзолади.

Франция ОАВ Ўзбекистон бозорида ишлаётган француз компаниялари ҳақида ёзмоқда

 

"Le Monde" электрон нашрида Франция компаниялари Ўзбекистон иқтисодиёти очиқлигини қўллаб-қувватлаб, мамлакатимиздаги фаолиятини фаоллаштираётгани ҳақида мақола эълон қилинди.

 

Нашрнинг ёзишича, Франциянинг "Veolia", "Renault", "Suez" ва "Total" каби компаниялари Марказий Осиё минтақасидаги аоссий бозор бўлган Ўзбекистонда иш бошламоқда.  Даставвал 2019 йил мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Самарқанд билан, сўнгра 2020 йил пойтахт Тошкент билан 142 миллион евро миқдоридаги келишувга эришилди. Мазкур компания 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг иситиш тармоғини эксплуатация қилиш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича 30 йилга мўлжалланган шартнома тузди", — дейилади мақолада.

 

Шунингдек, мақолада қайта тикланадиган энергия соҳасида етакчилардан бири - "Total" шўъба компанияси жорий йил май ойида Ўзбекистонда Европа инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан 87,4 миллион евро миқдорида молиялаштириладиган фотоэлектр станцияси бунёд этилиши ҳақида маълум қилгани қайд этилган.

 

Маълумот учун: "Framatome" компанияси Россиянинг "Росатом" гуруҳи учун ускуналар етказиб берувчи сифатида мамлакатнинг биринчи атом электр станциясини қуришда иштирок этади.

 

Аввалроқ Ҳиндистоннинг “Political Events” журнали саҳифасида “Янги Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг халқаро-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали мақола ҳамда Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири бўлган "Al-Muashshir al-Iqtisadiy" газетасида "Ўзбекистон 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўрмоқда" номли мақола чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.