Ўзбекистон

"I FLY Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйди

Россия авиакомпанияси йўқ рейсга билет сотган.

"I FLY Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйди

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя этишни таъминлаш мақсадида "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2020 йилнинг октябрь ойида авиакомпанияларга Ўзбекистон аэропортларига чартер рейсларини амалга ошириш учун ваколатли орган "Ўзавиация" агентлигидан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотиш амалиётини тугатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган.

 

"I FLY Airlines" авиакомпанияси ушбу огоҳлантиришга қарамай тегишли рухсатномаларни олмасдан қўпол равишда талабларни бузиб 2021 йил ноябрь ойида Москва – Урганч – Санкт-Петербург – Урганч – Москва, Навоий – Москва ҳамда Санкт-Петербург – Навоий – Санкт-Петербург йўналишларида чартер парвозлари учун авиачипталар сотувини ташкил этган. Натижада авиачиптада кўрсатилган вақтда йўловчилар аэровокзалларга келишган ва белгиланган йўналишда парвознинг бажарилмаслиги йўловчилар ўртасида ижтимоий кескинликка олиб келган.

 

Шу муносабат билан "Ўзавиация" агентлиги томонидан "I FLY Airlines" авиакомпаниясига санкция тариқасида Ўзбекистонга чартер парвозларини амалга оширишни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Авиакомпаниялар томонидан бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда "Ўзавиация" агентлиги парвозларни амалга ошириш учун берилган эксплуатация рухсатномаларни бекор қилади.

 

Аввалроқ, Навоийда Россия авиакомпанияси йўқ рейсга билет сотгани ҳамда Тошкент аэропортида 200 га яқин йўловчи  Истанбулга уча олмагани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

"I FLY Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйди | Zamon.uz