Ота-оналар қишлоққа бўрилар бостириб кириши сабабли фарзандларини масофавий таълимга ўтказишни сўрашди
Аҳолининг айтишича, ҳамма жойда бўрилар изи бор ва уй атрофида йиртқичлар тинимсиз изғиб юришади.

Россияда Ханти-Мансийск автоном округида ўрта мактаб ўқувчиларининг ота-оналари қишлоққа бўрилар бостириб кириши сабабли фарзандларини масофавий таълимга ўтказишни сўрашди. Бу ҳақда “Новости Угра” портали маълум қилди.
Фуқароларга кўра, улар бу масалада ҳокимиятга мурожаат қилишди, аммо маъмурият, бу муаммони ҳал қилмаган. Аҳоли кўчада юришдан қўрқади, айниқса тунда.
Маьлумотларга кўра, қишлоқда ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида ҳам бўрилар пайдо бўлган. Йирқичлар итларга ҳужум қилиб кўпларини ғажиб ташлаган.
Насиба Тўхтаева







