Жаҳон

Келишув маросими: БАА ташқи ишлар вазири Сурияга келди

Икки давлат муносабатлари амалда 2011 йилда тўхтаб қолганди.

Келишув маросими: БАА ташқи ишлар вазири Сурияга келди

 

Сурия президенти Башар Асад Дамашқда БАА ташқи ишлар вазири билан учрашди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар қилди.

 

Унга кўра, томонлар икки томонлама муносабатларни муҳокама қилган. Шунингдек, инвестицион ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ҳаракатларни фаоллаштириш масаласи кўтарилган.

 

Агентлик БАА ва Сурияни "икки биродар давлат" сифатида таърифлаган.

 

Башар Асад бу муносабатлар марҳум шайх Зайд бин Султон ал Наҳиён даврида ўргатилганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, БААнинг доимо Сурия халқи тарафида тургани қайд этилган. Асад Абу-Дабининг позициясини "объектив ва тўғри" деб атаган.

 

Эътиборли томони, БАА 10 йил ичида илк бор Дамашққа юқори мартабали амалдорини ташриф билан жўнатди. 2011 йилдан кейин икки давлат орасидаги дипломатик муносабатлар амалда тўхтаб қолганди.

 

Аввалроқ Туркия Сурия шимолида ҳарбий операция ўтказиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Келишув маросими: БАА ташқи ишлар вазири Сурияга келди | Zamon.uz