Жаҳон

Озарбайжоннинг Қорабоғни қайтариб олиши қандай ўзгаришларга олиб келди?

Бир йил муқаддам иккинчи Қорабоғ уруши якунланган эди.

Озарбайжоннинг Қорабоғни қайтариб олиши қандай ўзгаришларга олиб келди?

 

Бундан роппа-роса бир йил муқаддам Иккинчи Қорабоғ уруши ниҳоясига етди. 2021 йил сентябрида бошланган уруш якунида бутун Кавказорти минтақасида геосиёсий вазият ўзгариб кетди.

 

Энг аввало Озарбайжон Қорабоғнинг катта қисмида ўз суверенитетини тиклашга муваффақ бўлди. Қарийб ўттиз йил давомида бу ҳудудда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳукмронлик қилиб келди. Бу маъмурий бирлик доимий равишда Арманистон томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Бокуга бутун уруш давомида Туркия катта ёрдам берди. Энг аввало замонавий ҳарбий  техникалар етказиб берилиши Озарбайжонга катта стратегик устунлик тақдим этди. Бу ўринда Туркиянинг Bayraktar учувчисиз қурилмаларини алоҳида таъкидлаш лозим. Озарбайжон бу қуролни қўллаш орқали нисбатан кам йўқотишлар эвазига Арманистон марраларининг ва техникаларини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Уруш якунидан кейин ҳаттоки НАТО унда учувчисиз қурилмаларнинг қўлланилишини ўрганиб чиқишга киришди.

 

Аксарият таҳлилчиларнинг фикрича, Қорабоғ уруши янги турдаги локал урушларнинг умумий сценарийсини кўрсатиб беради. Туркиянинг Озарбайжонни қўллаб-қувватлаши ортидан унинг Жанубий Кавказдаги мавқеининг кескин кўтарилиб кетди. Минтақада катта таъсирга эга ўйинчи – Россия ҳам маълум маънода буни тан олишга мажбур бўлди. Шу билан бирга айрим экспертлар Туркия Боку тарафида жанг қилиш учун Сурияда катта жанговар тажриба орттирган қуролли гуруҳларни яқин Шарқдан Қорабоғга ташлангани доимий равишда таъкидлаб келинади. Хусусан, Эрон ва Россиядаги баъзи таҳлилчилар шу тахминни илгари суради.

 

Россия бир қанча келишувлардан кейин Туркия билан қўшма мониторинг маркази тузди. Москва Карнеги маркази директори Дмитрий Трениннинг фикрича, бу орқали Туркия қарийб бир асрдан кейин Кавказортига йирик геосиёсий куч сифатида қайтишга муваффақ бўлди. Ушбу мониторинг марказида 60 нафар Туркия ва Россия ҳарбийлари хизмат қилади ҳамда минтақадаги ҳарбий вазият издан чиқиб кетмаслигини назорат қилади.

 

2020 йил 10 ноябрь куни Россия, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги уч томонлама келишувларга кўра, Қорабоғга Россия Тинчликпарвар кучлари киритилди. Уларнинг сони ҳозирда 1960 нафарни ташкил этмоқда. Айрим фикрларга кўра, Россия айнан шу кучлар орқали минтақада ўз таъсирини нафақат сақлаб қолишга, балки янада кучайтиришга муваффақ бўлди.

 

Ҳозирда Озарбайжон қайтариб олган ҳудудларида мустаҳкамланиш учун бир қанча муҳим қадамлар ташлади. Хусусан, ўтган ойда Қорабоғдаги энг йирик транспорт коридори – Фузулий аэропорти очилди. Шунингдек, илҳом Алиев ҳалқаро энергетика компанияларини Қорабоғга таклиф қилди.  

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Озарбайжоннинг Қорабоғни қайтариб олиши қандай ўзгаришларга олиб келди? | Zamon.uz