Андижонда қўшма корхона мутахассиси ушланди
У 3 гектар пиллачиликка ихтисослашган ер майдонини шоли етиштириш учун ажратиб беришни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “A.” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона мутахассиси Ж.А., фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга корхона тасарруфидаги ер майдонини ажратиб беришига ишонтиради.
Бунинг эвазига Ж.А 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 минг АҚШ доллар эвазига уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушлангани, Бухорода ҳокимлик заxирасидаги ерни 8 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







