Эрдўған Грецияга жиддий айблов қўйди
Бу мигрантлар билан боғлиқ.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Грецияни ноқонуний мигрантлар ўлимида айблади. Бу ҳақда у Анқарада ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
“Мигрантлар билан вазиятни Туркия билан боғлиқ дейиш – бу кўрнамаклик. Биз 5 миллион қочқинга жой бердик, уларнинг 4 миллиони Суриядан. Агар чегаралар очиладиган бўлса, Греция улар билан нима қилишини билмайман. Ўртаер ва Эгей денгизларида айнан Греция мигрантлар ортилган қайиқларни – уларнинг ичида болалар ва аёллар борлигига қарамай – чўктиришда давом этмоқда. Бизнинг қўлимизда барча далиллар бор. Сиз бутун дунёни алдашингиз мумкин, аммо Туркияни эмас”, – деган Эрдўған.
Бундан аввал Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Голландиялик журналист билан низолашиб кетган эди. Журналист Афинани мигрантларга нисбатан шафқатсиз муносабатда айблаганди.
Аввалроқ БМТ қочқинлар сони кескин ошгани тўғрисида маълум қилганди.
Жаҳонгир Қўзиев







