Жорий йилда мамлакатимизга энг кўп поябзал импорт қилган давлатлар 45 тага етган
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 45 та хорижий давлатдан қиймати 9,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2,7 миллион жуфт оёқ кийимларини импорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, oёқ кийимлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 миллион АҚШ долларига юқорилаган.
2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга поябзалларини энг кўп олиб кирган давлатлар қаторида Хитой 4,4 млн. АҚШ доллари пул қиймати билан биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги ўринда Туркия (2,8 млн. доллар) ва Вьетнам – (756,5 минг доллар) жой олган.
Қуйида Ўзбекистонга оёқ кийимларини энг кўп импорт давлатлар қатори келтирилган:
🔸 Хитой – 4,4 млн. АҚШ доллари;
🔸 Туркия – 2,8 млн. АҚШ доллари;
🔸Вьетнам – 756,5 минг АҚШ доллари;
🔸Россия – 397,5 минг АҚШ доллари;
🔸Италия – 331 минг АҚШ доллари;
🔸Чехия – 229,2 минг АҚШ доллари;
🔸Индонезия – 180,5 минг АҚШ доллари;
🔸Ҳиндистон – 114,1 минг АҚШ доллари;
🔸Қирғиз Р. – 99,5 минг АҚШ доллари;
🔸Испания – 77,7 минг АҚШ доллари;
🔸Португалия – 60,9 минг АҚШ доллари.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилингани ҳамда мамлакатимизда аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







