Ўзбекистон

Коллеж ва техникумларга кириш тест имтиҳонлари бошланди

Ушбу таълим масканларига тест синовлари 12-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Коллеж ва техникумларга кириш тест имтиҳонлари  бошланди

 

Юртимизда умумтаълим мактаблари битирувчилари учун олий таълим муассасалари билан бир қаторда коллеж ва техникумлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

 

Ҳозирги кунда профессионал таълим тизимида 339 та касб-ҳунар мактаби, 17 та вазирлик ва идоралар тизимидаги 162 та коллежлар ҳамда 62 та олий таълим муассасалари ҳузуридаги 213 та техникумларда касб ва мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилган. Тизимда меҳнат бозорида зарур бўлаётган 400 тадан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

 

Коллеж ва техникумларга ўқишга киришда саралаш тест синовлари талабларга зид ҳолатлар юз берса ёки тест жараёнларини ташкил этиш бўйича шарт-шароитлардан норозилик юзага келган вақтда абитуриентлар томонидан мурожаат этишлари учун @testprof2021bot номли махсус бот ишга туширилган

 

Шунингдек, имтиҳон жараёнларидан норозилар вазирлик «Cалл маркази»нинг телефон рақами орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

 

Маълумот учун: Давлат тест маркази томонидан ташкил этилаётган тест жараёнлари 2 сменада бўлиб ўтади. Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)дан ўтказилади.

 

Аввалроқ, ОТМлар ҳузурида 24 та техникум ташкил этилиши  ҳамда Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Коллеж ва техникумларга кириш тест имтиҳонлари бошланди | Zamon.uz