Ўзбекистон

Ўзбекистонда лаборатория асбоб-ускуналари ва реагентлар сақланадиган омборхона қурилади

Мазкур лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

Ўзбекистонда лаборатория асбоб-ускуналари ва реагентлар сақланадиган омборхона қурилади

 

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “LMS Consult GmbH & Co.KG” компанияси бош директори Штеффен Беурмайстер билан учрашди.

 

Учрашув давомида, компания инвестициялари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий лаборатория асбоб-ускуналари ва кимёвий реагентларни сақлашга мўлжалланган махсус омборхона ҳамда реагент ва реактивлар сотувини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.

 

Ушбу шартноманинг биринчи босқичи — 1000 м2 бўлган омборхона  майдони ижарага олинади. Шунингдек, уни 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган.

 

Иккинчи босқичда омборхона майдонини  2000 м2 гача кенгайтириш бунинг учун компания қўшимча 200 минг АҚШ доллари йўналтириши маълум қилинди.

 

 “LMS Consult GmbH”  компанияси билан тузилган шартномаларнинг асосий қисми  илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўлиб, унга  494,3 минг АҚШ долларлик лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилган.

 

Шу билан бирга, 2021 йил  якунига қадар 322,6 минг АҚШ долларлик шартномалар имзоланади ва жамғарма томонидан аккредитив орқали молиялаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилиши  ҳамда  Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистонга сафари давомида икки томон ўртасида ўндан ортиқ шартномалар имзоланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда лаборатория асбоб-ускуналари ва реагентлар сақланадиган омборхона қурилади | Zamon.uz