Ўзбекистон

Тошкент вилоятида  фуқарони ИИБ ходимлари  кийимсиз  кўчага ҳайдагани ростми? (видео)

Мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкент вилоятида  фуқарони ИИБ ходимлари  кийимсиз  кўчага ҳайдагани ростми? (видео)

 

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Зангиота туманида яшовчи эркак ИИБ ходимлари уни уриб, кийимсиз кўчага чиқариб қўйгани айтилган видеомурожаат тарқалди.

 

Тошкент вилояти ИИБ матбуот котибининг  хабар беришича, жорий йилнинг 11 ноябрь куни кечки соат 20:00 ларда Зангиота тумани "Рамадон" МФЙда яшовчи аёл У.Х. мурожаат қилган.

 

Мурожаатда у  47 ёшли ишсиз ўғли У.М.нинг мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилишини, айни вақтда уйда жанжал қилиб, онаси ва яқинларига тазйиқ ўтказаётганлигини айтиб, ёрдам сўраган.

 

ИИБ ходимлари воқеа жойига бориб, У.М.ни қўлга олишган, унга нисбатан МЖтКнинг 183 (майда безорилик), 187 (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194 (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан материаллар расмийлаштириш вақтида, У.М. ИИБнинг маъмурий биносидан қочиб кетган ва  гўёки унга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатган.

 

Шунингдек, У.М. ИИБ биносига олиб келинган вақтида тез тиббий ёрдам бўлими кўригидан ўтказилган.

Бўлим маълумотларига  кўра, У.М.да мастлик ҳолати ва  аввалдан чап юзида шилинган жароҳати борлиги кўрсатилган.

 

Ҳозирда  ҳолат юзасидан фуқаро У.М. ИИОга олиб келинган ҳамда унга нисбатан, юқоридаги моддаларга қўшимча равишда МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) билан материаллар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ банк ходимлари нега калтаклангани ҳамда  Қашқадарёда ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган фуқаролар қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилганди .

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.