Тошкентда МДҲ давлатлари банк раҳбарлари йиғилади
Ушбу форум Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва МДҲ банк-молия кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

25-26 ноябрь кунлари Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг Иккинчи халқаро банк-молия форуми ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу форум Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва МДҲ банк-молия кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Тадбирда миллий ва тижорат банк ҳамда биржа раҳбарлари, банк бирлашмалари ва ассоциациялари, молия идоралари раҳбарлари, шунингдек, Ҳамдўстлик давлатлари инновация ва инвестицион компаниялар раҳбарлари иштирок этади.
Форум кун тартибида МДҲга аъзо давлатлар молия бозорларини интеграцион ҳаракатларининг янги форматларини топишга қаратилган масалалар муҳокама қилинади.
Аввалроқ 12 ноябрь куни МДҲ бош вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







