Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясида иштирок этди

Парижда 10 ноябрь куни ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов қатнашди.

Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясида иштирок этди

 

Дастлаб Ўзбекистон вакили Президент Шавкат Мирзиёев номидан  ЮНЕСКОнинг Бош директори Одри Азулени иккинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади.

 

Тадбирда Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКО мандатига оид йўналишларда олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, маданият, таълим, фан ва ахборот технологиялари соҳаларини молиялаштириш, Жаҳон мероси объектларининг уч ўлчамли нусхаларини яратиш учун замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, Президент бошчилигида таълим йўналишида “Янги Ўзбекистон” ва илм фан соҳасида “Учинчи ренессанс” каби йирик дастурларнинг  амалга оширилишига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ташкилот ва унга аъзо мамлакатлар билан Абу Райҳон Берунийнинг 1050 йиллигини нишонлаш, мактабгача таълим соҳасида глобал форум ташкиллаштириш каби бир қатор йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш истаги билдирилди. 

 

Тадбир доирасида 2023-йилда Жаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси ўтказиладиган жой сифатида Самарқанд шаҳри номзодини илгари суриш бўйича қатор давлатлар делегатлари билан музокаралар олиб борилди.  Натижада 10 дан ортиқ мамлакат Самарқанд номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессияси 24 ноябрга қадар давом этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясида иштирок этди | Zamon.uz