Британия аскарлари Украинага жўнатилиши мумкин
Уларнинг сони 600 нафарни ташкил этиши кутилмоқда.

Буюк Британия Украинагамахсус кучларнинг 600 нафар аскарларини жўнатиши мумкин. Бу гўёки Россиянинг Украина билан чегарадаги фаоллиги ошиши билан боғлиқ.
The Mirror нашрининг маълумотларига кўра, ҳозирда Британия қўмондонлиги Алоҳида ҳаво хизмати жангчилари, махсус разведка полки, тиббиёт ходимлари, алоқачилар, шунингдек, 16-десант бригадасининг 400 нафар аскарларидан иборат алоҳида бўлинма тайёрламоқда. Уларнинг барчаси яқин кунлар ичида Украинага ташланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Нашр манбасига кўра, мамлакат ҳарбий раҳбарияти ва ташқи разведка хизмати раҳбари Ричард Мурнинг Британия ҳукуматини Россия Ғарб ва Украинага нисбатан реал хавф туғдириши ҳақидаги ҳисоботидан кейин , ушбу қарорга келинган.
Аввалроқ АҚШ МРБ директори Уильям Бернс Москвага Украина масаласини муҳокама қилиш учун келгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







