Россиянинг Курган вилоятидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари 2 ёшли болани “эрмак учун” уришди
Видеотасвирда боланинг юзига тамаки пуфлангани акс этган.

Курган вилояти Тергов қўмитаси "Кипель" қишлоғидаги меҳрибонлик уйида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари акс этган видео пайдо бўлиши юзасидан текширув бошлади.
Бу ҳақда news.ru хабар қилди.
Воқеа 3 йигит иштирокида содир бўлган. Улардан бири 16 ёшли Артём Чмихало 2015 йилдан бери меҳрибонлик уйида ёшларга турли тан жароҳатлар етказгани учун махсус рўйхатда туради. Телефонга ҳам видеотасвирни айнан у олган.
Видеотасвирдан сўнг йигитларга нисбатан дарҳол чора кўрилди. Улар вояга етмаганларни вақтинча сақлаш колониясига юборилди. Ҳозирда прокуратура ҳам ҳолат юзасидан суриштирув ўтказмоқда.
Муножат Валиева







