9 ойда энг кўп эгизаклар қайси вилоятда туғилган?
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 13 792 нафар эгизаклар туғилган.

Ҳудудларда эгиз туғилганлар сони:
- Фарғона вилояти – 1204 нафар;
- Наманган вилояти – 1158 нафар;
- Тошкент вилояти – 1149 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 1109 нафар;
- Тошкент шаҳри – 1000 нафар;
- Бухоро вилояти – 740 нафар;
- Хоразм вилояти – 691 нафар;
- Жиззах вилояти – 648 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. – 630 нафар;
- Навоий вилояти – 479 нафар;
- Сирдарё вилояти – 414 нафар.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикада 13 792 нафар эгизаклар туғилган.
Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони (январь-сентябрь ойларида) бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 1740 нафар. Кейинги ўринлардан Андижон вилояти (1428 нафар) ва Қашқадарё вилояти (1402 нафар) жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда энг кўп эгизаклар қайси вилоятда туғилгани маълум қилинганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча чақалоқ туғилгани, январ-июнь ойларида жами 391 258 та туғилиш қайд этилгани, Сирдарёда 8 ой ичида 15 276 нафар чақалоқ дунёга келгани, 6 ой ичида энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилганлиги ҳамда юртимизда туғилган бошқа миллат чақалоқлари ҳақида хабар берилганди.







