АҚШдаги мактабда отишма бўлди
14 ёшдан 17 ёшгача бўлган барча ярадор болалар касалхонга ётқизилган.

Уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Американинг Колорадо штати Аурора шаҳрида таълим муассасасида отишма содир бўлди. Беш нафар ўсмир ва бир нафар 18 ёшли бола жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб korrespondent.net маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа шаҳардаги Марказий ўрта мактаб ёнидаги боғда юз берган. Отишмани содир этган шахс жиноят жойидан қочиб кетган. 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган барча ярадор болалар касалхонга ётқизилган. Уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Шу билан бирга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мактабн хавфсизлик юзасидан ўраб олишган, атрофга постлар ўрнатилди.
Аввалроқ Ливерпулда шифохона яқинида автомобиль портлаб кетгани ҳақида хабар қилганди.
Насиба Тўхтаева







