Ўзбекистонда умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади
Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий. Бепул ва барча учун очиқ.


Адлия вазирлиги хабарига кўра, имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.
Қайд этилиишича, имтиҳон икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 1 декабрь куни соат 09:00 дан 13:00 гача онлайн тарзда ўтказилади. Иштирокчиларга 20 та тест саволи ва 1 та ижодий савол берилади. Иккинчи босқич Конституция куни арафасида ташкил этилиб, онлайн трансляция қилинади. Бунда ҳар бир иштирокчига 10 тадан савол берилади. Якунда энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
- 1-ўрин – 15 млн. сўм;
- 2-ўрин – 10 млн. сўм;
- 3-ўрин – 5 млн. сўм.
Маълумот учун: dазирлик Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бунинг учун ҳар бир иштирокчи 8-dekabr.adliya.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши керак. Рўйхатдан ўтиш 15 ноябрдан 30 ноябрга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
Аввалроқ Президент топшириғига асосан илк маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилгани ҳақида хабар берилганди.







