Самарқанд аэропорти 15 декабргача ёпиқ бўлади
Барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортларига – Навоий, Бухоро, Қарши аэрпортларига йўналтирилади.

Самарқанд халқаро аэропортида янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан аэропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аэродром комплекси қурилиши давом этмоқда.
Аввалроқ "I FLY Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча таққиқи қўйганди. Шунингдек, Навоийда Россия авиакомпанияси йўқ рейсга билет сотгани ҳамда Тошкент аэропортида 200 га яқин йўловчи Истанбулга уча олмагани ҳақида хабар берилганди.







