Жаҳон

АҚШда Meta'га  100 миллиард долларлик даъво қўзғатилди

Компания ўз алгоритмлари билан жамоатчиликни чалғитганликда айбланмоқда.

АҚШда Meta'га  100 миллиард долларлик даъво қўзғатилди

 

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

 

Қайд этилишича, Огайо прокуратураси илгари Facebook номи билан танилган Meta'га қарши 100 миллиард долларлик даъво қўзғатди. Бунинг асосий сабаби,  “Meta Platforms” компаниясининг тизимли бошқарувида  болаларга таъсир жиҳати ҳисобга олинмагани учун судга мурожаат қилди.

 

Штат прокурори Дейв Йотс шундай дейди:

“Facebook болаларимизга ғамхўрлик қиламан ва онлайн тролларни йўқ қиламан деб даъво қилди, лекин аслида фойда учун  бу бошқа хатоларни келтириб чиқарди”. 

 

Даъво аризаси  Meta ва Огайо штатидаги давлат хизматчиларининг пенсия тизимидаги баъзи инвесторлар номидан қўзғатилган. Аризага кўра, 100 миллиард доллардан ортиқ зарарни қоплаш ҳақидаги иддаоларни ҳам ўз ичига олади.

 

Бундан ташқари, даъвогарлар келажакда инвесторларни чалғитмаслик учун Meta компаниясидан  платформага жиддий ўзгаришлар киритишни талаб қилмоқда.

 

Маълум бўлишича, 29 апрелдан 21 октябргача Facebook ва унинг раҳбарлари қимматли қоғозлар тўғрисидаги федерал қонунни бузган. Компания акциялар нархини ошириш ва акциядорларни алдаш мақсадида ўз маҳсулотларининг вояга етмаганларга салбий таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда  қасддан жамоатчиликни чалғитган.

 

Маълумот учун: “The Facebook Papers” номли ҳужжат билан ҳам  компанияга бир қанча айбловлар қўйилганди. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Facebook" 28 октябрдан Мета номини олгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

АҚШда Meta'га  100 миллиард долларлик даъво қўзғатилди | Zamon.uz