Қозонда талабалар спиртли ичимликдан заҳарланди
Ушбу воқеа туғилган кунда содир бўлган.

Россиянинг Қозон шаҳрида 13 киши спиртли ичимлик ичиб, метанолдан заҳарланди. Улар касалхонага ётқизилган. Уч кишининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг вилоят бошқармасига таяниб Korresponden.net хабар берди.
Маълумотларга кўра, заҳарланганларнинг барчаси 1993-2003 йилларда туғилган талабалардир. Шифокорлар спиртли ичимлик истеъмол қилганларнинг қонида турли концентрациядаги метил спиртини аниқлаган.
Жабрланганларда кўриш қобилияти заифлашган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда 98 киши ва Қирғизистонда 85 киши питсадан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева







