Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулега мактуб йўллади

Давлатимиз раҳбари Одри Азулега унинг ЮНЕСКО Бош директори лавозимига қайта сайлангани муносабати билан самимий табриклари ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулега мактуб йўллади

 

"Номзодингиз кенг қўллаб-қувватлангани тинчликни таъминлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларингиз ва Ташкилотингиз қўшаётган катта ҳиссанинг навбатдаги тасдиғи бўлди.

Сизнинг ушбу лавозимдаги муваффақиятли ва натижадор фаолиятингиз, Сиз томондан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар ва гуманитар лойиҳалар пандемия даврида ЮНЕСКОнинг мувофиқлаштирувчи сифатидаги ўрни мустаҳкамланиши ва халқаро нуфузи юксалишига хизмат қилди", дейилади, жумладан, мактубда.

 

Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги яқин ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга ЮНЕСКО Бош директори томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини юксак қадрлашини таъкидлади.

 

"Очиқ ва сермаҳсул учрашувларимиз шериклигимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва кенг қамровли мамлакат дастурини амалга оширишга киришишга имкон бергани ҳақидаги фикрингизга тўлиқ қўшиламан.

Сизнинг кўмагингиз билан "Хива жараёни" - Ташкилот фаолиятининг бутун кун тартиби бўйича Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликнинг янги платформаси ишга туширилди. Ушбу ташаббус минтақамизда ЮНЕСКО билан амалий ҳамкорликнинг кенгайиши ва муҳим вазифаларнинг илгари сурилишига хизмат қилиши шубҳасиз", дейилади мактубда.

 

Мактуб якунида давлатимиз раҳбари унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан йўлланган табрик ва илиқ тилаклар учун Одри Азулега миннатдорлик билдириб, унга мустаҳкам соғлик ва олижаноб фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулега мактуб йўллади | Zamon.uz