Ўзбекистон

Ота-оналар учун махсус мобил илова ишга туширилди

Мазкур илова ёш болали оилаларнинг салоҳиятини оширишни мақсад қилган.

Ота-оналар учун махсус мобил илова ишга туширилди

 

Маълум қилинишича, “UNICEF” Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача таълим вазирликлари билан ҳамкорликда 0 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ота-оналар учун “Bebbo” номли ўзининг биринчи мобил иловасининг тақдим этди.

 

Бепул иловада ота-оналар боланинг соғлиғи ва ривожланиши бўйича овқатланиш, кўкрак сути билан боқишдан бошлаб эрта ёшдан таълим ҳамда  ўйиннинг аҳамияти, сезгир ота-оналик, ҳимоя ва хавфсизлик каби мавзу ва муаммолар бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлайди.

 

Илова 4 та қисмдан иборат. Ота-оналар режалаштирилган эмланишлар, ўтказилган тиббий кўриклар ва болалар саломатлигини текшириш, ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функцияларни ўз ичига олади. 

 

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бу илова ҳақида қуйидаги фикрларни келтириб ўтди:

 

"COVID-19 пандемияси даврида ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан алоқа узилиб қолганида, ота-оналарни ўз вақтида сифатли кўрсатмалар билан қўллаб-қувватлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. Фарзандларининг таълим олиши, соғлиғи ва фаровонлиги борасида тез қарор қабул қилиб, қўшимча масъулиятни ўз зиммаларига олган ҳолда биринчи бўлиб жавоб ҳаракатларини амалга ошириш ота-оналар зиммасига юкланади”.

 

Бундан ташқари, энг ҳимояга муҳтож ва чекка ҳудудларда яшовчи болаларнинг ота-оналарини  қўллаб-қувватлашга қаратилган янги миллий дастурларни тадбиқ этиш орқали бутун Европа ва Марказий Осиё бўйлаб “UNICEF” миллий ҳукуматлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишни ўз режасига қўйган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  талабалар контракт пулини QR-кодли тўлов-шартномалари орқали тўлаши мумкинлиги, “Сайлов-2021” мобил иловаси яратилгани ҳамда мобил иловада электрон хизматлар сони 100 тага етказилагани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ота-оналар учун махсус мобил илова ишга туширилди | Zamon.uz