Ўзбекистон Афғонистонга 26 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган
Экспортнинг умумий қиймати 10 ойда 747,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева ва сабзавотларни ташкил қилади.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинди.
– Қозоғистон – 538 минг тонна
– Россия – 341 минг тонна
– Қирғизистон – 112 минг тонна
– Хитой – 65 минг тонна
– Украина – 28 минг тонна
– Афғонистон – 26 минг тонна
– Туркманистон – 24 минг тонна
– Покистон – 23 минг тонна
– Беларусь Р. – 13 минг тонна
– Туркия – 11 минг тонна
– Эрон – 7,5 минг тонна
– Озарбайжон – 7 минг тонна
– Германия – 3,6 минг тонна
– БАА – 3,6 минг тонна
Аввалроқ Ўзбекистондаги сабзавотларнинг 70 % дан ортиғи деҳқон хўжаликларида етиштирилгани ҳамда Ўзбекистон беш ойда 291,6 млн долларлик мева ва сабзавотларни экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







