Ўзбекистон

Ўрта ва узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳасига АҚШнинг “BCG” консалтинг компанияси жалб этилди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятини трансформация қилиш лойиҳаси доирасида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) га тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Ўрта ва узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳасига АҚШнинг “BCG” консалтинг компанияси жалб этилди

 

 

Шу билан бирга, бугунги кунда компания турли бизнес сегментларида бир қатор чақириқларга дуч келмоқда:

 

Республикада нефт маҳсулотларига талабнинг ортиб бориши;

 

ESG кун тартибидан келиб чиққан ҳолда юзага келадиган чақириқлар;

 

 Газ саноати соҳасида эълон қилинган ислоҳотлар ва бошқалар.

 

Трансформация салоҳиятини тўлиқ юзага чиқариш ва амалга ошириш учун “BCG” консалтинг компанияси билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш” лойиҳасига старт берилган.

 

2021 йил 17 ноябрь куни консалтинг компанияси вакиллари билан Лойиҳа доирасида дастлабки учрашув (kick-off meeting) ўтказилди.

 

Учрашув давомида компания бизнес жараёнлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди, BCGнинг асосий сегментлар бўйича дастлабки кузатишлари ва хулосалари тақдим этилди, шунингдек, компаниянинг ўсиш ва ривожланиш учун потенциал имкониятлари муҳокама қилинди.

 

 

Муҳокамалар давомида Лойиҳанинг мазмуни ва мақсадлари, умумий режа ва иш ҳажми, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва BCG томонидан Лойиҳа жамоаси келишиб олинди.

 

Лойиҳанинг асосий мақсади қазиб олиш ва геология қидирув, нефтни қайта ишлаш ва газ кимёси, маркетинг ва сотиш соҳаларида ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни назарда тутади:

 

• “Ўзбекнефтгаз” АЖ стратегиясини тармоқдаги ўзгаришларга мослаштириш (шу жумладан, газ саноати модели, ESG, тартибга солиш ва бошқа йўналишлардаги ўзгаришлар);

 

• Стратегияни амалга ошириш натижалари ва компаниянинг ривожланиш динамикасини кузатиш имконияти;

 

• Узоқ муддатда рақобатбардошликни таъминлай оладиган самарали операцион моделни яратиш;

 

• Компаниянинг молиявий ва операцион самарадорлигини ошириш;

 

• Инвестиция дастурлари самарадорлигини баҳолаш ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

 

Лойиҳанинг биринчи босқичида сегментлар бўйича фаолиятни диагностика қилиш, ҳар бир сегментни ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини аниқлаштириш, шунингдек, ривожланиш стратегияси лойиҳасини расмийлаштириш ва келишиш бўйича ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

 

 

Кейинги босқичларда операцион моделнинг мақсадлари шакллантирилади, портфелдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва асосий параметрларини оптималлаштириш стратегияси аниқланади, барқарор ривожланиш сиёсати ишлаб чиқилади.

 

Лойиҳа, умуман олганда, компаниянинг ташкилий модели ва инвестицион самарадорлигини ошириш дастурини шакллантиришга, молиявий ва операцион кўрсаткичларини янада яхшилашга ҳамда янги чақириқларга ечимлар таклиф қилишга қаратилган.

 

Учрашув натижасида, томонлар келгусидаги ҳаракатларни келишиб олишди, турли йўналишлар (кон ва геология-қидирув, нефтни қайта ишлаш ва газ кимёси) бўйича масъул мансабдор шахслар белгиланди, шунингдек, самарали ўзаро ҳамкорлик ва лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш мақсадида BCG жамоасини Трансформация департаменти офисида жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўрта ва узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳасига АҚШнинг “BCG” консалтинг компанияси жалб этилди | Zamon.uz