Жаҳон

"Бир соатлик подшо"

Швецияда янги тайинланган бош вазир бир неча соатдан кейин истеъфо берди.

"Бир соатлик подшо"

 

Швеция тарихида илк бор аёл бош вазир Магдалена Андерссон лавозимга киришганидан бир неча соат ўтиб истеъфо сўради. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.

 

"Мен легитимлигига шубҳа билан қараладиган ҳукуматни бошқаришни истамайман", — деган Андерссон.

 

У Швеция парламенти спикери Андреас Норленга социал-демократлардан иборат бир партияли вазирлар маҳкамасини бошқариш ниятида эканини маълум қилган. Истеъфога Атроф-муҳитни асраш партиясининг коалицион ҳукумат таркибидан чиқмоқчи эканлиги сабаб бўлган. Бу партия ҳукуматда камчиликни ташкил этган.

 

"Reuters" агентлиги Андерссоннинг ушбу лавозимни қайта эгаллашга катта имконияти мавжудлигини қайд этган.

 

Аввалроқ Швецияда коронавирус бўйича йирик тадқиқот ўтказилгани хабар қилинганди.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

"Бир соатлик подшо" | Zamon.uz