Ўзбекистон

Сўнгги 10 ойда газ баллони ўрнатилган автомобилларнинг 17 таси ёниб кетган

Газ баллонлари ўрнатилган автотранспортдан эгалари хавфсиз фойдаланиш қоидалари тўғрисида тушунчага эга эмас.

Сўнгги 10 ойда газ баллони ўрнатилган автомобилларнинг 17 таси ёниб кетган

 

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил ва жорий йилнинг 10 ойи давомида республика бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларининг 17 таси портлаб кетган. Шулардан бири Фарғона вилоятининг Қува туманида бўлган.

 

Мутахасисларнинг айтишича, аксарият ҳолларда газ баллонларни белгиланган тартибда техник синовдан ўтказмаслик, жисмонан ва маънан эскирган газ баллонларидан фойдаланиш ҳамда автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида шу каби газ баллонларига ҳамда меъёрдан ортиқ босимда газ тўлдириш сабаб бўлмоқда.

 

Фарғонада Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида газ баллонлари ўрнатилган автотранспортдан эгалари хавфсиз фойдаланиш қоидалари тўғрисида тушунчага эга эмасликлари, бундан ташқари, газ баллонларини автомобильларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан таъсирчан назоратнинг ўрнатилмагани ҳам нохуш ҳолатларни юзага келтирмоқдалиги маълум қилинди.

 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхановнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда Фарғона вилоятида жисмоний шахсларга тегишли 341 минг 820 та автотранспорт воситасининг 249 минг 664 таси, яъни 73 фоизи ва 31 минг 814 та юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг 29 минг 214 таси, яъни 91,7 фоизи газ баллонлари билан жиҳозланган.

 

Бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

Аввалроқ, Қашқадарёда "Lacetti"нинг газ баллони портлаб кетгани, Қашқадарёда юриб кетаётган "Nexia" ёниб кетгани ҳамда Навоийда газ қуйиш шахобчаси портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сўнгги 10 ойда газ баллони ўрнатилган автомобилларнинг 17 таси ёниб кетган | Zamon.uz