Буюк Британия дунёдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи
Мамлакат мудофаа вазирлиги бу борада махсус стратегия ишлаб чиққан.

Буюк Британия Германияга юзлаб зирҳли техникалар жойлаштиради. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Бунга Россия билан Украина масаласида келишмовчиликлар сабаб бўлиши мумкин. Пайшанба куни Британия мудофаа вазирлиги армияни кенг миқиёсда модернизация қилишга қаратилган “Келажак аскари” режасини ишлаб чиқди. Унда Бирлашган қиролликнинг бутун дунё бўйлаб ҳарбий иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Германия, Кения ва Ўмонда янги ерусти минтақавий марказлар тузиш режалаштирилган. Хусусан, юздан ортиқ зирҳли техника Германиянинг Падерборн шаҳрига жойлаштирилиши мумкин. марказларни тузишдан кўзланган мақсад – “керакли вазиятда дарҳол жавоб чораларини кўриш”.
Аввалроқ Канада Украинадаги ҳарбий миссиясини кучайтирмоқчи эканлиги ҳамда Британия Украинага ҳарбийлар жўнатиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







