Ўзбекистон

Euronews дунёни Янги Ўзбекистон билан таништиради

Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Euronews билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Euronews дунёни Янги Ўзбекистон билан таништиради

 

ЎзЭОАВМАнинг CNN, Euronews, BBC Uzbek, Россия-24, МИР, Россия-К каби бир қатор хориж телеканаллари билан ҳамкорликда амалга ошираётган "Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ" медиа-дастурига мувофиқ, дунёнинг йирик телеканаллари томошабинлари Янги Ўзбекистон ҳақидаги лавҳалар, видеороликлар ва эксклюзив видеоинтервьюлар билан танишадилар.

 

Қайд этиш жоизки, Euronews сайтида Янги Ўзбекистонга бағишланган махсус саҳифа очилган. Ушбу саҳифада, телеканал эфирида бўлгани каби, глобал ҳамкорлик доирасида янги Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи барча материаллар, репортажлар ва мақолалар, шунингдек видеолавҳалар жойлаштириб борилади. Жорий йилда Euronews телеканали орқали Янги Ўзбекистон ҳақида 300 дан зиёд видеолавҳалар, 15 дан ортиқ махсус репортажлар эфирга узатилди, 10 та мақола чоп этилди.

 

Focus, Agenda, Cult ва бошқа дастурлардаги материаллар шу жумладандир.

 

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши, энергетика тармоғи, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экология масалалари, спорт ва ёш авлод, мактабгача таълим, маънавият ва маданият муҳим мавзулар бўлиб турибди.

 

Бугун Euronews телеканалининг инглиз тилидаги эфирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан интервью берилган «Кун тартиби» (Agenda) дастури намойиши бошланди. Бу Euronews телеканалидаги аҳамиятли ва нуфузли дастурлардан биридир.

 

 

Телеканал мухбири Галина Полонская Содиқ Сафоев билан Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Президент этиб сайланганидан кейин мамлакат қандай ривожланиши, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича режалари қандай экани ва Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасини ривожлантириш бўйича қандай таъсир кўрсатишга интилаётгани ҳақида суҳбатлашди.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг бугунги Aфғонистон билан ўзаро иқтисодий ҳамкорлиги, мамлакатда глобал ислоҳотларни давом эттириш, хорижий сармояларни жалб қилиш, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Таъкидлаш жоизки, ушбу дастур мақсади жаҳон аудиториясини Ўзбекистон билан, сўнгги йилларда мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар билан таништиришдан иборат. Дастур туфайли дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ўқувчилар ва томошабинлар Ўзбекистон – ғоят жадал ривожланаётган давлат ва жамият бўлиб, миллий ва халқаро инвесторлар учун янги ва катта имкониятлар бозори эканлигини билиб оладилар. Кўп жиҳатдан Ўзбекистон шарофати билан Марказий Осиё сиёсий барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик минтақасига айланиб бормоқда.

 

Тақдим этилган дастур Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган таъсирчан ўзгаришлар, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизни ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантириш борасида олиб борилаётган сиёсатни жаҳон ҳамжамиятига намойиш этади.

 

"Бу Euronews телеканалида берилган Ўзбекистон ҳақидаги бундай даражадаги биринчи интервью. Танланган мавзулар бугунги кунда Янги Ўзбекистонда кечаётган жараёнлар, ислоҳотларга жаҳон оммавий ахборот воситаларининг самимий қизиқишидан далолатдир. Биз ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ҳамкорларимизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз", – дейди ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Aбдухолиқов.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Euronews дунёни Янги Ўзбекистон билан таништиради | Zamon.uz