Жаҳон

"Толибон" озиқ-овқат етишмовчилигида аввалги ҳукуматни айблади

Шунингдек, ҳаракат хотин-қизлар таълими тикланишига ваъда берган.

"Толибон" озиқ-овқат етишмовчилигида аввалги ҳукуматни айблади

 

“Толибон” мамлакатдаги озиқ-овқат муаммоси аввалги ҳукумат даврида вужудга келганини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ҳасан Оҳунд айтган.

 

“Афғонистон Ислом Амирлиги (“Толибон” ҳаракати Афғонистонни шу ном билан атайди) ўз мажбуриятларини бажаришга содиқ қолади. Аммо биз ҳозирда очлик ва нархларнинг кўтарилишига дуч келяпмиз. Бу эса толиблар ҳокимиятни эгаллагунча шаклланган. Яқин кунлар ичида барча муаммоларни ҳал қиламиз. Биз афғонлар ҳаёти ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлаймиз”, – деган у.

 

Шу билан бирга Муҳаммад Ҳасан Оҳунд толиблар тузган ҳукуматни инклюзив ҳукумат сифатида баҳолади. Шунингдек, аёллар таълими масаласига тўхталиб ўтди.

 

“Таълим ўғил болалар учун ҳам, қиз болалар учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Ҳозирда хотин-қизларнинг янада кенг-қамровли таълим олиши учун шароитлар яратиляпти”, – деб қайд этган бош вазир.

 

Муҳаммад Ҳасан Оҳунд ташқи сиёсат ҳақида гапирар экан, ҳаракат барча давлатлар билан яхши алоқа ўрнатишга ҳаракат қилаётганини яна бир бора таъкидлади. Шу билан бирга у дунё ҳамжамиятини Афғонистонга гуманитар ёрдам беришни давом эттиришга чақирди.

 

Аввалроқ Эрон Афғонистон конларига инвестиция киритиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, АҚШ толиблар билан терроризмга қарши курашни муҳокама қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Толибон" озиқ-овқат етишмовчилигида аввалги ҳукуматни айблади | Zamon.uz