Олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс ушланди
У 2019 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган.

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида 6 нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликка сотиб юборган бошқа бир ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
2014 йилда мазкур жиноятчи олти нафар фуқарони Қозоғистонда юқори маошли ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетган. Олма-отада у ватандошларининг паспортларини олиб, бошқа шахсга бериб юборган. Етти ой эркаклар оғир шароитларда ишлашга мажбурланган.
Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган шахс 2015 йилда беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2019 йилда суд қарори билан жазонинг ўталмаган қисми шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди. Шартли озодликка чиққан айбдор Қозоғистонга қочиб кетган. У Ўзбекистонда қидирувга берилган. Ҳозирда суд қарори билан эркак қамоққа олинган, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Жавоҳирбек Турсунов







