Ўзбекистон

“Ўзгидромет” ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 22 даража иссиққача кўтарилади.

“Ўзгидромет” ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

 

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда, тушдан сўнг ҳаво 12-17 даража илиққача кўтарилади, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

 

Хабарга кўра, 1-2 декабрда жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундуз кунлари 17-22 даража илиққача кўтарилади, бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.

 

Таъкидланишича, фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

 

3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Айрим ҳудудларда (шимол ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши мумкин. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқни ташкил этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ўзгидромет” ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди | Zamon.uz