Жаҳон

15 ёшли қизини очликда қолдирган она 5 йилга қамалди

Қизча топилганда вазни бор-йўғи 9 килограмм бўлган.

15 ёшли қизини очликда қолдирган она 5 йилга қамалди

 

Украинанинг Кривой Рог  вилоятида шафқатсиз аёл ногирон фарзандига эътибор қаратмай оч қолдиргани аниқланди.

 

15 ёшли Богдана тасодифан уй текширувга келган полиция ходимлари томонидан топилган. Уларнинг айтишича қизча санитария талабларига жавоб бермайдиган жуда ёмон шароитда яшаган. Умуман юрмаган ва гапирмаган. Унинг тўшагида ҳатто ёпинғич ҳам бўлмаган.

 

Она эса оғир касал билан чалинган болага ғамхўрлик қилиш эвазига ўз ҳолига ташлаб қўйган.

 

Маълум бўлишича 15 ёшли Богдана "Даун" синдроми ва "Мия фалажи" (ДЦП) касалли билан туғилган. Охирги беш йил давомида бола доимо очликдан азоб чекади.

 

Қизча ётган хонада газ ва электр бўлмаган. Онанинг сўзларига кўра, газ ва электрдан қарздорлиги сабаб ўчириб кетилган. Шу боис, қизча доимий қоронғи хонада сақланган.

 

Қўшниларнинг айтишича, қизнинг онаси ва катта опаси ҳеч қаерда ишламаган. Бутун оила учун ягона даромад Багдана учун тўланадиган ногиронлик нафақаси бўлган.

 

Қизча дарҳол махсус муассасага жойлаштирилган. Шифокорлар қизни кўрикдан ўтказгач: "Агар унга ўз вақтида ғамхўрлик қилинганида ҳозир қизнинг аҳволи анча яхшиланган бўлар эди", — деган фикрни билдиришган. Қизга яхши овқат, массаж ва муолажалар тайинланди.

 

Қизига умуман қарамаган онага нисбатан жиноий иш очилиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

 

Муножат Валиева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

15 ёшли қизини очликда қолдирган она 5 йилга қамалди | Zamon.uz