Ўзбекистон

400 миллионлик кредитни “ухлатган” фирибгар қўлга олинди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

400 миллионлик кредитни “ухлатган” фирибгар қўлга олинди

 

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

 

Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

 

Унга кўра, мазкур туманда истиқомат қилувчи  “D.K.” МЧЖ раҳбари Ў.С. “S.Y.” шўъба корхонаси раҳбарининг ишончига кириб, корхона мулкини фирибгарлик йўли билан кредит таъминоти учун гаровга қўйади. Оқибатда, банк муассасасидан 400 млн сўм кредит олишга эришади. Ушбу   кредит маблағини бошқа хусусий корхонага ўтказиш орқали нақдлаштиради ва пулларнинг 50 млн сўмини “S.Y.” корхонаси раҳбарига беради. Қолган 350 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан ўз шахсий манфаатларига ишлатиб юборгани маълум бўлди.

 

Ушбу ҳолатга Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан  жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ногиронлик нафақасини расмийлаштириб  беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани ҳамда фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланганди. 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

400 миллионлик кредитни “ухлатган” фирибгар қўлга олинди | Zamon.uz