Ўзбекистон

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда йўллар реконструкцияcи учун қарийб 20 триллион сўмлик маблағ сарф қилинди

Шу вақт давомида 339,7 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 497 км. узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари цементбетон қоплама билан реконструкция қилинган.

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда йўллар реконструкцияcи учун қарийб 20 триллион сўмлик маблағ сарф қилинди

 

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Матбуот хизмати хаба берди https://t.me/MineconomyUz/2135.

 

Унга кўра, йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида республика ҳудудида 2018–2021 йиллар давомида жами 19,8 триллион сўм маблағ ҳисобига 45,3 минг кмдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро ички йўлларда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилган.

 

Жумладан:

 

А-380 "Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу" автомобиль йўлининг 125 км қисми;

 

А-373 "М-39 автойўли–Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали–Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 58 км қисми цементбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинган;

 

М-39 "Олмаота–Бишкек–Тошкент–Термиз" автомобиль йўлининг 115 км қисми асфальтбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинган;

 

А-373 "Тошкент–Ўш" автомобиль йўлининг 208–274 км қисмини айланиб ўтишда Сирдарё дарёси устига 250 км узунликдаги кўприк қурилган;

 

Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 км узунликдаги янги йўналишдаги автомобиль йўли қурилган. Бундан ташқари, соҳага халқаро молия институтлари, жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Саудия тараққиёт жамғармасининг ўзаро ҳамкорлик фаолияти жалб қилинган. Шунингдек, Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ҳамда Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳам  республиканинг халқаро коридорларини реконструкция қилишда иштирок этади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўллар носозлиги ҳақидаги мурожаатларни қабул қилувчи махсус платформа яратилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда йўллар реконструкцияcи учун қарийб 20 триллион сўмлик маблағ сарф қилинди | Zamon.uz