Жаҳон

Россия Федерал хавфсизлик xизмати мамлакатдаги  ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланадиган устахоналар фаолиятини тўхтатди

Уларда  350 дан ортиқ қурол мусодара қилинган.

Россия Федерал хавфсизлик xизмати мамлакатдаги  ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланадиган устахоналар фаолиятини тўхтатди

 

 Бу ҳақда “ТАСС” ҳабар берди.

 

Хабарга кўра, ҳавфсизлик ходимлари Россия Федерацияси ҳудудидаги 3 та ерости қурол ясовчи усталар устахонаси фаолиятини тўхтатди. Уларга нисбатан жиноий иш очилди.

 

Бундан ташқари Федерал ҳавфсизлик ҳизмати Россиянинг 18 вилоятида 48 та яширин қурол устасини қўлга олди.

 

Унга кўра, ерости устахоналарида фуқаролик қуролларининг жанговар хусусиятларини тиклаш ва уларни сотиш билан шуғулланган 85 нафар аҳолининг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди.

 

17 та яширин қуролларни модернизация қилиш ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш цехлари тугатилди. Аниқланишича, маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган 353 дона ўқотар ноқонуний қурол муомаладан чиқарилди.

 

Ҳисоботда мусодара қилинган 29 та пулемёт, 18 та автомат, 224 та тўппонча ва револьвер, 104 та карабин, милтиқ ва ов милтиғи, шунингдек, 10 та артиллерия ўқлари, 14 та пиёдаларга қарши мина, 30 та қўл гранаталари, 11 мингдан ортиқ турли патронлар, тахминан 30 кг портловчи моддалар (порох, тротил), қуролларнинг асосий қисмлари ва компонентлари, овозсиз отиш учун 12 та қурилмалар қайд этилган.

 

Маълум бўлишича, ноқонуний қурол сотувчилар манзилларида тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари олиб бориш бўйича махсус операция ноябрь ойида 30 та ҳудудда ўтказилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 222, 223-моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияни тарк этиб Ереванга учуиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия Федерал хавфсизлик xизмати мамлакатдаги  ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланадиган устахоналар фаолиятини тўхтатди | Zamon.uz