Ўзбекистон

“Ногиронлиги бўлган инсонлар – жамиятнинг тўлақонли аъзолари” – Шавкат Мирзиёев

Президент Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади.

“Ногиронлиги бўлган инсонлар – жамиятнинг тўлақонли аъзолари”  – Шавкат Мирзиёев

 

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Мурожаат аввалида давлат раҳбари Ўзбекистон халқига ўзининг самимий тилакларини баён қилиб, имконияти чекланган фуқаролар учун зарур барча шароитларни яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини, бунинг тасдиғи ўлароқ мамлакатимизда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганини алоҳида таъкидлаб, бу борада амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтган:

 

“Имконияти чекланган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирганда, сўнгги икки йилда пенсия ва нафақа олувчи ногиронлиги бўлган шахслар сони 100 минг нафарга кўпайиб, уларнинг миқдори қарийб 2 баробарга оширилганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, барча ҳудудларда “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳамда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган имконияти чекланган юртдошларимизга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилди”.

 

Шунингдек, мурожаатномада ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча шарт-шароитларни яратишга қаратилган алоҳида дастур қабул қилиниши баён этилган:

 

“Ушбу дастурнинг мазмун-моҳияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг бўлиб, унда ногиронликни белгилашда тиббий ёндашувдан ижтимоий ёндашувга ўтиш асосий вазифа сифатида белгиланади”.

 

Қайд этилишича, энди ногиронлиги бўлган шахслар – “муаммоси бор инсонлар” деган қарашдан воз кечилиб, уларнинг имкониятини кенгайтириш учун, аввало, ижтимоий-иқтисодий тизимни такомиллаштириш кераклиги ва қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилган:

 

"Биринчидан, ногиронлиги бўлган ёшларга барча даражада сифатли таълим олиши учун тенг имкониятлар яратилади.

 

Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ва улар учун муносиб иш ўринларини яратиш орқали уларнинг даромадини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар янада кучайтирилади. Бу борада уларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилади.

 

Учинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини асраш, уларга тиббий хизматлар кўрсатиш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.

 

Тўртинчидан, имконияти чекланган фуқаролар мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол қатнашиши учун “тўсиқсиз муҳит”, яъни, қулай шароит яратилади".

 

Жавоҳирбек Турсунов

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ногиронлиги бўлган инсонлар – жамиятнинг тўлақонли аъзолари” – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz