Жаҳон

Малида автобус жангарилар ҳужумига учради

31 киши отиб ўлдирилган, бир неча киши яраланди.

Малида автобус жангарилар ҳужумига учради

 

Малида қуролланган шахслар маҳаллий бозорга одамларни олиб кетаётган автобусга ҳужум қилиб одамларни ўққа тутди. Натижада 31 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар берди. Шунингдек, яна бир меча киши яраланган, бедарак йўқолганлар ҳам бор. Автобус Сонго қишлоғидан 10 километр узоқликдаги Бандиагара бозорига ҳаракатланаётганда ҳужумга учраган.

 

Қўшни Банкасс шаҳри мери Моулай Гуиндонинг сўзларига кўра, қуролланган одамлар “машинага қарата ўқ узган, шиналарини кесиб, одамларга қарата ўқ узган”.

 

Ҳозирча ҳеч бир террорчилик ташкилоти мазкур хунрезлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.

 

Аввалроқ Малида террорчилар ҳарбийларга ҳужум қилгани маълум қилинганди - камида беш киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши яраланган. Шунингдек, Нигерияда қуролланган шахслар мактаб-интернатга ҳужум қилиб ўқучиларни ўғирлаб кетгани ҳам хабар қилинган эди.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Малида автобус жангарилар ҳужумига учради | Zamon.uz