Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи олдидан нималар ҳақида гапирди?
"Ўзбекистон ва Қозоғистон - табиий иқтисодий ҳамкорлар. Бизнинг иқтисодларимиз бир бирини тўлдириб туради", - деди Мирзиёев "Казахстанская правда" газетасига берган интервюсида.

Давлатимиз раҳбари икки республика орасида йил сайин савдо-сотиқ ҳажми ўсиб бораётганини қайд этган. Жумладан, йил бошидан буён савдо-сотиқ ҳажми 40 % га ўсганини ва йил охирига қадар иқтисодий муносабатлар ҳажми 4 миллиард долларга етиши кутилаётганини маълум қилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги стратегик ҳамкорлик сўнгги йилларда катта амалий мазмун билан тўлганини ва йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ўз ечимини топганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг сайловдан кейинги иккинчи расмий ташрифи бўлиб, биринчи расмий ташриф 19 ноябрь куни Москвага амалга оширилган эди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







