Жаҳон

БАА миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Эронга ташриф буюради

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Бағирий Теҳрон ва Абу-Даби муносабатларида янги саҳифа очишга аҳд қилганини билдирган.

БАА миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Эронга ташриф буюради

 

Қайд этилишича, БАА президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Таҳнун бин Зоид 6 декабрь куни Эронга ташриф буюради.

 

Бу ҳақда “ISNA” агентлиги хабар берди. 

 

Унга кўра, сиёсатчи Теҳронга Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний таклифига биноан келади.

 

Маълумот учун: 2016 йилда Саудия Арабистонида шиа руҳонийси Нимр ан-Нимра қатл этилганидан ғазабланган эронлик намойишчилар Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ҳудудига бостириб кирганидан кейин БАА Эрондаги дипломатик ваколатхоналар даражасини пасайтирганди.

 

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги узоқ муддатли зиддиятларга 2019 йилда Саудия Арабистони нефть заводларига қилинган ҳужум ҳам сабаб бўлган. Бу воқеа Саудиянинг нефть ишлаб чиқариш ҳажмини деярли икки мартага қисқартирган. Ар-Риёд томони ҳужумда Эронни айбдор қилган. Расмий Теҳрон эса бу айбловни рад этган.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муаммони ҳал қилиш учун саммит ўтказилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БАА миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Эронга ташриф буюради | Zamon.uz