Ҳиндистонда ҳарбийларнинг хатоси билан 13 киши отиб ташланди
Улар орасида 1 нафар Хавфсизлик кучлари аъзоси ҳам ҳалок бўлган.

Аниқланишича, ҲХК маҳаллий исёнчиларга қарши операция ўтказишни режалаштирган. Бироқ улар яқин атрофда жойлашган “Отинг” қишлоғи аҳолисини исёнчилар деб ўйлаб отиб ташлаган.
Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Нагаланд штатида ўтказилган ҳарбий амалиётда камида 13 нафар тинч аҳоли ўлдирилди. Бу ҳақда НДТВ хабар қилди.
Бундай вазиятда, атрофдаги бошқа қишлоқ аҳолиси ҳарбийларга ҳужум қилиб, машиналарини ёқиб юборишган. Манбага кўра, "ўзини ҳимоя қилиш мақсадида” ўт очган ҳарбийлар яна бир нечта фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган.
Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ ўзининг “Twitter”даги саҳифасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Ҳозирда давлат комиссияси “бахтсиз ҳодиса” бўйича чуқур текширув ўтказишни бошлаган.
Аввалроқ Малида қуролланган шахслар маҳаллий бозорга одамларни олиб кетаётган автобусга ҳужум қилиб одамларни ўққа тутгани ва оқибатда 31 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева







