АҚШ: Хитой Африкада яна бир ҳарбий база қуради
Бу эса Оқ уйни ташвишга солмоқда.

Ушбу база ёрдамида Хитой кемалари Экваториал Гвинеядаги захираларни тўлдириши мумкин бўлади.
Америка разведка хизматлари Хитойнинг Африканинг Атлантика соҳилларида ҳарбий-денгиз базасини қуриш ниятида эканлигини тахмин қилмоқда, бу ХХРнинг қитъадаги иккинчи ҳарбий объектига айланади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу база ёрдамида Хитой кемалари Экваториал Гвинеядаги захираларни тўлдириши мумкин бўлади, бу эса Оқ уй ва Пентагонни хавотирга солмоқда. АҚШ ҳукуматининг тахминича, Хитой савдо порти мавжуд бўлган Бата шаҳрига базасини жойлаштириши мумкин. ХХР ҳозирда Жибутида ҳарбий базасига эга.
Ноябрь ойида Пентагон Пекиннинг ҳарбий қудрати ҳақидаги ҳисоботида Хитой қатор штатларда ҳарбий базалар ва бошқа объектлар ташкил этиш ниятида эканини эди. Пентагон маълумотларига кўра, ХХР Хитой халқ озодлик армиясини жойлаштириш учун бир қатор давлатларни, жумладан Камбоджа, Мянма, Таиланд, Цингапур, Индонезия, Покистон, Шри-Ланка, Бирлашган Араб Амирликлари, Кения, Сейшел оролларини кўриб чиқди.
Шунингдек, АҚШ Тинч океанидаги ҳарбий базаларини кучайтирмоқчи эканини маълум қилган.
Аввалроқ Пентагон Россияни АҚШ ва Европа учун асосий таҳдид сифатида баҳолагани тўғрисида хабар қилинган эди.
Насиба Тўхтаева







