Ўзбекистон

Метродаги “пробка”ни бартараф этиш учун қўшимча поездлар қўйилади

Ҳаракатларда кузатилаётган носозликларнинг асосий сабаблари ҳам ўрганилиши кўзда тутилган.

Метродаги “пробка”ни бартараф этиш учун қўшимча поездлар қўйилади

 

Бу ҳақда "Тошкент метрополитени” ДУК таркибий тузилмаларининг раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

 

Хусусан, йиғилиш давомида қуйидаги масалалар топшириқ сифатида масъуллар зиммасига юклатилган.

 

Унга кўра:

—   Тирбандликларни олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида, поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқиш;

 

—   Метрополитен барча йўналишларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган холда қўшимча ҳаракат таркиблари сонини кўпайтириш;

 

—   Метрополитеннинг асосий иш фаолиятига таъсир қилмаган холда “Чилонзор” электродепоси тасарруфидаги ҳаракат таркиблари техник кўрикдан ўтказилиб, ҳафта сўнггига қадар аниқланган носозликлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан тасдиқловчи фото суратлар илова қилган холда маълумот тақдим этиш;

 

Бундан ташқари, жорий йилнинг сўнгги 6 ойлик даврида қайд этилган метрополитен ҳаракат таркибларининг техник носозлик туфайли линиядан четлатилганлиги холатлари сони, носозлик сабаблари, носозлик қайд этилган ускуна ёки тизимлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаб киритиш ҳам кўзда тутилган.

 

Жумладан, ерусти халқа йўли қурилиш ишларининг 2 - босқичи № 8-9-10-11- метро бекатиларининг қурилиш объектига монтаж ишлар бўйича бириктирилган ишчи гуруҳнинг ҳар бир маъсул ходими томонидан қурилиш ҳолатини пухта ўрганиб, ҳафта давомида аниқланган ва аввал кўрсатилган лекин бартараф этилмаган камчиликлар бўйича маълумотлар, тасдиқловчи фотосуратлар илова қилинган холда шархлари билан тайёрлаб тақдим этиш вазифаси ҳам юклатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилиши ҳамда 1 январдан "Тошкент метрополитени" ходимларига қўшимча рағбатлантиришлар жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Метродаги “пробка”ни бартараф этиш учун қўшимча поездлар қўйилади | Zamon.uz