Ўзбекистон

Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

"Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

 

 

Бугун республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

 

Айтилишича, сешанба ва чоршанба кунлари Қозоғистон ҳудудидан нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистон ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 9-14 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

 

Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-17 даража илиққача кўтарилади.

 

8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Туман тушиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жануб ва воҳада ҳаво ҳароратининг максимумлари +21 даражагача кўтарилиши ҳамда Ўзбекистон ҳудудида аномал совуқ кузатилиши ҳақида хабар берилганди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво кириб келмоқда | Zamon.uz